“АММОФОС-МАКСАМ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИ ҚОНИҚАРЛИ ДЕБ ТОПИЛДИ

Бош саҳифа

“Аммофос-Максам” АЖ маъмурияти ва ташкилот касаба уюшмаси ўртасида 2014 – 2016 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2016 йил давомидаги ижросига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда корхона бошқаруви раиси Б.Содиков ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Авдеенконинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, йиғилишда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси М.Халилова иштирок этди. Йиғилишда иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти жамоа шартномасига илова қилинган ички меҳнат тартиби қоидаларига асосланганлиги хусусида фикр билдирилди.

Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан белгиланган тадбирларга, шунингдек, ходимларнинг ҳимоя воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари талабларига мувофиқ корхона ходимлари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларидан қонун ҳужжатлари талабларига асосон суғурта қилинди.

Аёллар ва ёшлар меҳнатини тартибга солиш, улар учун белгиланган имтиёз ва кафолатлар, маданий-маърифий, соғломлаштириш ва спорт ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда ходимлар ва касаба уюшма фаоллари сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan