«Андижон биокимё заводи» АЖда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Бош саҳифа Ташкилий ишлар

Андижон вилояти хокимлиги қарори билан 2017 йил Андижон вилоятида “Захириддин Мухаммад Бобур йили” деб эълон қилиниши муносабати билан “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида 2017 йил 14 февраль куни «Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги”ни кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Шу муносабат билан жамият худудида шоҳ ва шоир З.М.Бобур хайкали тайёрланди ва хотира майдони ташкил этилди. Бундан ташқари жамият худудида З.М.Бобур ғазал ва рубойилари ёзилган баннерлар тайёрланиб, илиб қўйилди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни “Андижон биокимё заводи” АЖ бошқарув раиси в.в/б Х.Юлдашев очиб, маънавий-маърифий тадбирда иштирок этаётган ёшларга З.М.Бобур хаёти ва ижод йўли бўйича қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, маънавий-маърифий тадбирни жамият касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қодиров олиб борди. Андижон фарзанди Захириддин Мухаммад Бобур хаёти ва ижоди, амалга оширилган ишлари, дунё хамжамиятини маданияти-маънавиятини ривожлантиришига қўшган хиссаси ҳамда олиб борган ижод йўли тўғрисида маърифий ўқитиш бўйича мухандис Арзиқулова Умидахон томонидан тайёрланган маъруза тингланди.

Юклаш тушириш участкаси устаси М.Тешабоев тадбир иштирокчиларига З.М.Бобур ижоди юзасидан билган маълумотлари билан маърузани давом эттирди. Ҳозирда иш вақтидан ташқари адабиёт соҳасида ижод қилаётган ёшлардан бири Сув таъминоти участкаси чилангари Юсупжонов Шерзодбек Захириддин Мухаммад Бобур ғазал ва рубойиларидан илхомланиб ёзган шеърини тадбир иштирокчилари учун ўқиб эшиттирди.

Маънавий-маърифий тадбир давомида корхонада ишлаётган ёшларга ўрин берилди. Ёшлар ўзлари ёд олган З.М.Бобур ғазал, рубойи ва туюқлардан парчаларни шеърий мунозара (пародия) шаклида айтиб, тадбирни юқори савияда ўтказилишида ўз хиссаларини қўшишди. Маънавий-маърифий тадбирда ёшлар томонидан корхона Маънавият-маърифат хонасида “З.М.Бобур номидаги ёшлар кутубхонасини” ўзларининг ташаббуслари билан барпо этиш ҳамда шу кунни ҳар йили катта маънавий-маърифий байрам тариқасида ўтказиш таклифлари берилиб, бу таклиф барча ёшлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Корхона раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раиси маънавий-маърифий тадбирда ўзларининг таълим олиш жараёнидан олган билим ва кўникмалари билан фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совға сифатида бадиий китоблар тарқатилди.

Тадбир сўнгида барча ёшлар жамият худудида барпо этилган З.М.Бобур хайкалига гул қўйиш маросими ўтказилди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan