“Навоий электркимё заводи” АЖ ҚК навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда касаба уюшма қўмита аъзолари, Республика Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари ҳамда цех касаба уюшма раислари иштирок этди.
Мажлисни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Саидокил Тўхтаев олиб борди.
Конференцияда ташкилий масала кўрилган. “Навоий электркимё заводи” АЖ ҚК кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Шарипова Неля Каххаровна касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.
Неля Каххаровна “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш оператор, иқтисод режа бўлими иқтисодчиси, сўнги уч ой давомида “Навоий электркимё заводи” АЖ ҚК кадрлар бўлими лавозимида фаолият юритган.