ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош саҳифа

Федерация Кенгашининг Ўқув марказида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўз касбининг моҳир эгаларини шарафлашга бағишланган тадбирнинг тармоқ босқичи ниҳоясига етди.

Вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган мазкур тадбирда эътироф этилганидек, мамлакатимизда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, барча тармоқ тизимида фаол меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири кимё ва фармацевтика соҳаларида намунали фаолият кўрсатаётган, фидокорона меҳнати билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган, ўз соҳасида юқори натижаларга эришаётган замондошларимизни рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирнинг қуйи босқичларида жорий йил кимё ва фармацевтика каби соҳаларда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасида катта тажриба орттирган, ютуқ ва муваффақиятларга эришган 150 га яқин турли касб эгалари қатнашди.

Якуний тармоқ босқичида совриндор бўлган уч нафар “Аммофос-Максам” АЖ Аммофос-2 цехи грануляция аппаратчиси Имамов Шерали Мирзасаидович, “Ўзкимёфарм” АЖ таблетка цехи гранулировкачиси Бирюлина Ирина Петровна, “Навоийазот” АЖ Каустик сода ва кам миқдорли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариши 705-марказлашган таъмирлаш цехи 6-тоифали элетрогаз пайвандловчиси Каримов Батирбек Кудратовичлар – ўз касбининг моҳир эгалари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Юртимиз равнақи учун кимё соҳасини ривожлантириш масъулиятли вазифа, – дейди ғолиблардан бири, “Аммофос-Максам” АЖ Аммофос-2 цехи грануляция аппаратчиси Имамов Шерали. – Бу ҳар бир ходимдан кўпроқ изланишни, ўз соҳасини мукаммал даражада билишини тақозо этади. Айни чоғда “Инновацион технологияларни қўллаш” мавзуидаги илмий ишим республика миқёсида оммалаштирилмоқда, юздан ортиқ мураккаб мавзулар бўйича электрон кўргазмали воситаларни яратдим ва бу амалиётда кенг қўлланилмоқда. Албатта, бу фахр.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan