“ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

“Соғлом она ва бола” йили муносабати билан “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан корхонада самарали меҳнат қилиб келаётган оилалар иштирокида “Энг намунали оила” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловда оила мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ҳаётий тажриба, оилада ота-она ва фарзандлар муносабати, маънавият, китобхонлик даражаси, оила аъзоларининг миллий урф-одат ва қадриятларимизни қай даражада билиши, томорқадан унумли фойдаланиш, фарзандларда меҳнат кўникмаси шакллангани, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маҳалла, жамоат ишларидаги фаоллиги кабиларга алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда марказлашган электр жиҳозларини таъмирлаш цехидан Саидовлар, хлорат магний дефолианти цехидан Раимбердиевлар, ацетат ип толалари цехидан Муродовлар оиласи, Аммиакли кислота цехидан Маматкуловлар оилалари иштирок этди.

Кўрик танлов Низомига асосан уч босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда ҳар бир оила ўзини таништириб, мустақиллик йилларида корхонадаги олиб борилган ўзгаришларга қўшган хиссалари ҳақида фикр юритдилар.

Иккинчи босқичда ҳар бир оиланинг интелектуал салоҳиятига баҳо берилди. Уларга “Болалар ҳуқуқлари ва  кафолатлари тўғрисида”ги Конвенция, Оила кодекси, Конститутция, Мехнат кодекси ҳамда жамоа шартномаси юзасидан саволлар берилди.

Учинчи босқичда ҳар бир иштирокчи оила гиёхвандлик, оилада соғлом турмуш тарзи, ичкиликбозлик, фарзанд тарбияси, одам савдоси, қулликка ўзингизни топширманг, “Огоҳлик давр талаби” мавзуларини саҳна кўринишлари орқали ёритиб бердилар.

Хакамлар хайъатининг хулосаларига кўра Муродовлар оиласи биринчи ўринга муносиб деб топилди.

– Оиланинг эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топиши жуда кўп омилларга боғлиқ, – дейди М.Муродов. – Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу борада ғоят ибратли фикрлар баён этилган. Хусусан, “Оилавий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш лозим”, деган фикрларига бизнинг оилада қатъий амал қилинади. “Энг намунали оила” деган ном зиммамизга янада улкан масъулият юклайди.

Тадбир сўнгинада кўрик-танлов иштирокчилари касаба уюшма қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan