ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ АРАФАСИДА

Бош саҳифа

Байрам арафасида мамлакатимизда барча соҳаларда ёши улуғ инсонларга, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийларига ҳурмат кўрсатиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони, “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бундай эзгу ишларда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда тармоқ касаба уюшмаларининг ҳам бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан тармоқ касаба уюшма тизимида узоқ йиллар ишлаб хозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари холидан хабар олиб, уларга байрам совғалари топширилди.

– Бугунги менга билдирилган эътибордан бошим кўкка етди, – дейди меҳнат фахрийси Қосимов Неъмат Тешабоевич – Давлатимиз томонидан ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор бизни яна меҳнат қилишга ундаяпти.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan