«Фарғонаазот» АЖ тасарруфидаги “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлаганлиги боис 285 нафар ишчи-ходимлар фарзандлари мамнуният билан оромгоҳга йўл олдилар.
Оромгоҳ бошлангунига қадар жамият томонидан ётоқхоналар, маъмурий ва маиший бинолар таъмирланди, ҳудуд ободонлаштирилди. Шу ўринда, болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Тошкент ва Фарғона шаҳарларидан театр жамоалари таклиф этилган бўлиб, улар таътил давомида ўз чиқишлари билан болажонларни шод этадилар. Турли танловлар, викториналар ва спорт тадбирлари тайёрланди. Бу спорт мусобақалари учун спорт анжомлари харид қилинди. Болаларни мунтазам равишда турли хил, витаминларга бой 4 маҳал овқат билан таъминлаш учун моҳир ошпазлар жалб этилди. Оромгоҳдаги бадиий адабиётларга бой кутубхона, 2 та бошланғич ва ўрта мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган сузиш ҳавзаси эса доимо болалар хизматида.
Асосийси, болаларни соғлиғидан кун-у тун бохабар бўлиш, уларни кўздан кечириш мақсадида соғлиқни сақлаш марказига тажрибали педиатр ва ҳамшира жалб этилган. Мактаб ўқувчиларини ҳордиқ чиқаришларини сифатли ташкил этиш учун корхона маъмурияти болалар билан ишлашга катта тажрибага эга кадрларни жалб қилди. Маълумот ўрнида, “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ходимларидан ташқари, 43 нафар мавсумий ишчи болаларга ғамхўрлик қилади. Бир сўз билан айтганда, болажонлар ёзги таътилларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, болалар оромгоҳда нақафат жисмоний, балки маънавий ва маънан ҳам ҳордиқ олиб қайтадилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: