«МАКСАМ-ЧИРЧИҚ»АЖда КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ!

Бош саҳифа

Куни-кеча «Максам-Чирчиқ» АЖ қошидаги «Кимёгарлар» маданият саройида корхона меҳнат жамоасининг 2022 йил учун Жамоа шартномаси мажбуриятларини бажариш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича конференция ўтказилди.


Унда «Максам-Чирчиқ» АЖ бошқарув раиси Х.Сайдахмедов ҳамда меҳмон ва кузатувчи сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси марказий аппаратининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаев ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев иштирок этдилар.


Кун тартибида 2022 йилда Жамоа шартномасида назарда тутилган ўзаро мажбуриятларнинг корхона томонидан бажарилиш натижаларини сарҳисоби ва муҳокамаси, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ва Жамоа шартномасининг янги таҳририни қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email