ЖАМОА ШАРТНОМАСИГА  ЎЗГАРТИРИШЛАР  КИРИТИЛДИ

Бош саҳифа

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда 2022-2024 йиллар  учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда  бажарилиши  ва ўзгартириш  ҳамда  қўшимчалар  киритиш  юзасидан  конференция ўтказилди. 

Конференцияда Меҳнат кодексидаги ўзгаришларни жамоа шартномасига киритиш бўйича кўриб чиқилди. Унда асосан ёшлар ва аёллар меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувлатлаш, жамоада уларнинг шаъни, қадр-қимматини кўтариш, ишчи-ходимларнинг   меҳнат таътиллари,  иш  фаолиятида  қулай имконият ва имтиёзлар, меҳнатга ҳақ тўлашдаги адолатлилик масалалари кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email