Атлас ва адрас каби кўзни қувнатадиган, ёрқин ранглари, такрорланмас нақшлари билан кишига хуш кайфият бағишлайдиган миллий матоларимизнинг мухлислари бутун дунёда топилади.
Ёш авлодни одоб-ахлоқ бобида ҳар томонлама камол топтириш шу куннинг, замонамизнинг, мафкурамизнинг бош мезонидир. Дунёдаги ҳар бир миллатнинг ўз урф-одати бор. У ҳар бир халқнинг хулқидан, яшаш тарзидан келиб чиққан. Инсонларнинг урф-одатга риоя қилишига қараб кишини қайси миллатга мансуб эканлигини осон айтиш мумкин.
Ўзбек халқининг миллий дўппилари, кўзни қамаштирувчи хон атласлари ўзлигимизни, миллий урф-одатларимизни, қадриятларимизни сақлаб қолишнинг яна бир негизидир.
Ушбу урф-одатларимиз ва анъаналаримизга бўлган ҳурмат, миллийлигимизни улуғлашдек юксак ҳисларни ходимлар ўртасида янада кучайтириш мақсадида, «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятида «Хон атлас” фестивали ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: