Миллийлигимиз рамзи, фаҳри ва бувиларимиз сиймоси бўлган хон атлас барча аёл ва қизларимизга бирдек ярашади. Айниқса бу либос оммавий кўринишда кийилса.
Ҳозирги кунда анъаналаримизга бўлган ҳурмат, миллийлигимизни улуғлашдек юксак ҳисларни «Фарғонаазот» АЖ корхонаси ходимлари ўртасида янада кучайтириш мақсадида жамиятда “Хон атлас” фестивали ташкил этилди.
Фестивалда корхонанинг ходималари ўзларининг бир-биридан чиройли, жозибадор хон атласдан тикилган либослари билан иштирок этдилар. Фестивал корхонанинг яна бир оддий иш кунига баҳор нафасини, гўзаллик ҳавосини олиб келди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: