«ФАРҒОНААЗОТ» АЖда «КОРХОНАНИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ» ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

      Куни кеча тармоқ тизимидаги «Farg’onaazot» АЖда “Корхонанинг ибратли оиласи” номли кўрик танлови ўтказилди.

   Танловда корхонада фаолият юритаётган ёш оилалар иштирок этдилар.

  – “Хлорат натрий дефолианти ишлаб чиқариш цехи”дан – Тиллабоевлар оиласи, “Сода ишлаб чиқариш цехи”дан – Ҳамдамовлар оиласи, “Алоқа цехи”дан – Исроиловлар оиласи ва “Механик таъмирлаш цехи”дан Мамажоновлар оиласи фаол иштирокчилар сафидан ўрин олдилар.

     Учта шарт бўйича ўтказилган  танловнинг биринчи – “Танишув” шартида иштирокчилар ўзлари ва фаолият турлари тўғрисида ўзига хос чиқишларни намойиш этдилар.

   “Савол-жавоб” шартида эса ёш оилалар вакиллари ўзларининг ҳуқуқий саводхонлигини намоён этиб, меҳнат қонунчилиги, халқаро меҳнат стандартлари йўналишларида мавжуд билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

  “Эркин ижодий салоҳият намойиши” номли учинчи шартда иштирокчилар бугунги кунда долзарб бўлган муаммолар, хусусан оилалар маустаҳкамлигини сақлашда қайнона келин муносабатларининг ўрни, ажралишларнинг олдини олиш, фарзанд тарбиясидаги масъулият, интернетдан тўғри фойдаланиш, китобхонликни тарғиб этиш каби мавзуларда саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

   Танлов якуни бўйича берилган баҳолар натижасига кўра Ҳамдамовлар оиласи “Билимдон оила”, Мамажоновлар оиласи “Аҳил оила”, Исроиловлар оиласи “Китобхон оила”, Тиллабоевлар оиласи “Интилувчан оила” номинацияларида ғолибликни қўлга киритдилар.

  Ғолиб оилаларга корхона касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email