ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯЛАРИ РАИСЛАРИ МАЛАКА ОШИРИБ ҚАЙТДИЛАР

Бош саҳифа

     Жорий йилнинг 16-20 май кунлари Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотлари ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларининг малакасини ошириш бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида ўқув бўлиб ўтди.

Ўқув дастури Касаба уюшмалари тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишда ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолиятининг ўрни ва истиқболи мавзуси асосида тузилган бўлиб, бунда белгиланган асосий мақсад ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳамда ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича келгусида ёшлар фаолияти самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Ўқув Ўзбекистон Респбуликасининг Давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Шунингдек, ёшлар Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Касаба уюшмам” мадҳиясини биргаликда айтдилар.  

Ўқув ҳафтасини Республика кенгаши раиси М. Халилова ва институт ректори, юридик фанлар доктори И.Умарахунов расман очиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга, жумладан, ёш кадрларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритиб, ёшларнинг янада фаол бўлишга, фидойилик билан ишлашга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишга чорладилар.  Шунингдек, улар томонидан касаба уюшмалари фаолиятида сўнги йилларда меҳнаткашлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониялар борасида маълумот берилди. 

         Ҳафта давомида тингловчилар касаба уюшмаси фаолиятига оид назарий билимларга эга бўлиб, семинар-тренинглар давомида яна бир бор мустаҳкамладилар.

          Машғулотлар давомида асосий эътибор ёш кадрларнинг эгаллаган билимлари асосида келгусида жамоа билан самарали фаолият олиб боришларига, корхоналарда ишлаётган ёшлар билан амалий ишлашда кўникма ҳосил қилишга қаратилди.  

               Ҳафта сўнгида тингловчиларга 40 соатлик ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида Республика кенгаши раиси М. Халилова ва институт ректори, юридик фанлар доктори И.Умарахунов томонидан сертификатлар топширилди.

Шавкат Тоиров,

ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email