КЕКСАЛАР ХАФТАЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ!

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар

Юртимизда ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” тадбирларида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги ташкилотлар ҳам фаол иштирок этдилар. Тасдиқланган махсус тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, меҳнат жамоаларида “Касбим – фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб, пенсияга чиққан фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, “Саховат” ва “Мурувват” кексалар уйларида яшовчилар ҳолидан ҳам хабар олиниб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар ишлаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, “Фахрийлар кенгаши” аъзолари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республикамизнинг тарихий шаҳарларига, вилоят марказларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилди.

Меҳнат жамоаларида фахрийлар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, дартс турлари бўйича мусобақалар, пиёда юриш марафонлари ўтказилди. Меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида жойлардаги театр, концерт ва музейларга ташрифлари ташкил этилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашилди.

Хусусан, тармоқ тизимидаги “Навоийазот”, “Максам-Чирчиқ”, “Аммофос-Максам”, “Фарғонаазот”, “Дехқонобод калий заводи” АЖлар ҳамда “Қўнғирот сода заводи”, “Фарғона кимё заводи” ва “Birinchi rezinotexnika Zavodi” МЧЖлар томонидан “Касбим-фахрим”, “Кексалик хаётнинг ажойиб фасли”, “Кексалари бор уйнинг париси бор”, “Доимо эъзоздасиз” каби мавзуларда турли маданий тадбирлар, пиёда юриш марафонлари, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирлар доирасида фахрийлар учун Тошкент шахрига саёҳатлар ташкил этилди. Улар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email