Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган. Ушбу сананинг оила кунига бағишланганлиги сабаби, дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.
Шу муносабат билан, тармоқ тизимидаги «Farg’onaazot» АЖда “Корхонанинг ибратли оиласи” номли кўрик танлови ўтказилди. Танловда корхонада фаолият юритаётган ёш оилалар иштирок этдилар. Хлорат натрий дефолианти ишлаб чиқариш цехидан – Тиллабоевлар оиласи, Сода ишлаб чиқариш цехидан – Хамдамовлар оиласи, Алоқа цехидан – Исроиловлар оиласи ва Механик таъмирлаш цехидан Мамажоновлар оиласи иштирок этдилар.
Тадбир 3 шарт бўйича ўтказилди. Биринчи “Танишув” шартида иштирокчилар ўзларини таништириб ўтдилар. “Савол-жавоб” шартида эса иштирокчилар ўзларининг хуқуқий саводхонлигини намоён этдилар. “Саҳна кўриниши” шартида иштирокчилар хозирги кунда долзарб бўлган муаммолар – қайнона келин муносабатлари, ажралишларини олдини олиш, фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик, интернет балоси, китобхонликни тарғиб этиш бўйича саҳна кўринишларини кўрсатдилар.
Тадбир натижасига кўра Хамдамовлар оиласи “Билимдон оила”, Мамажоновлар оиласи “Ахил оила”, Исроиловлар оиласи “Китобхон оила”, Тиллябоевлар оиласи “Интилувчан оила” номинацияларида ғолибликни қўлга киритиб, корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: