Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 1-4 сонли қарорига асосан 16-17 март кунлари бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида иш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида онлайн ўқув ташкил этилди.
Ўқувда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналар касаба уюшмаси ташкилотларида янги фаолият бошлаган касаба уюшмаси қўмита раислари ҳам ўз малакаларини оширдилар.
Тингловчилар ўқув дастурига кўра “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида иш юритишни ташкил қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш”, “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари”, “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари”, “Ходим ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатлари. Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш тартиби”, “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари” каби мавзуларда маърузалар тингладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: