КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

2020 йил 29 декабрь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш видео-конференц алоқа шаклида ўтказилди. Йиғилиш кун тартибида тармоқ тизимидаги ташкилотларда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” бўйича қабул қилинган Давлат дастури ижроси, тармоқ тизимидаги корхоналарда касаба уюшма ходимлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш борасида олиб бораётган фаолиятлари, касаба уюшма бюджетидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг аҳволи, ёшлар билан ишлаш комиссияси фаолияти, тизимидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатовичнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига 30 та янги иш ўрни яратиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлаган ҳолда Ижроия қўмита аъзолари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари билан муҳокама ўтказилиб, уcтувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Олий Мажлисга мурожаати мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчиларига Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна томонидан тушунтириб берилди. Меҳнат жамоаларида Давлатимиз раҳбарининг Олий мажлисга мурожаати юзасидан тарғибот, тушунтириш ишларини давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан

Ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
Давлат раҳбари нутқи давомида суд-ҳуқуқ соҳаси, жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотларимиз ҳам изчил давом эттирилаётганини таъкидлаб ўтди.
Натижада бу йил судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилди. Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
2021 йилда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилади.
Ўқитувчиларга бошқа туманга бориб ишласа, 50 фоиз, бошқа вилоятларга бориб ишласа, 100 фоиз устама тўланади.
Муаллим обрўсини жамиятимизда қанча оширсак, бу ўзининг жуда катта натижасини беради. Ўқитувчиларга муносиб ҳақ тўлаш кейинги йилда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун 320 миллиард сўм маблағ ажратилади. Олий таълим муассасалари сифати ва қамрови, Давлат грантлари 25 фоизга оширилади. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун ОТМларда грантлар сони икки бараварга кўпайтирилади ва 2 мингтага етказилади. Аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун стипендиялар ташкил этилади.
30 та етакчи олий ўқув юртига ўқув дарсликларини яратиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларини мустақил ҳал этиш ҳуқуқи берилади.
“Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижга ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади. Илк бор бакалавр йўналиши бўйича 200 нафар ўғил-қиз жўнатилади.
Келгуси йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
Пандемия туфайли ишини йўқотган аҳоли камабағалликка тушиб қолмаслиги учун вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробарга оширилади ва бунинг учун талаб қилинадиган 6 та бюрократик ҳужжатлар бекор қилинади.
Маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитадиган мингдан зиёд марказлар ташкил этилиб, уларда ўқиган ҳар бир шахс учун 1 миллион сўмгача субсидия берилади. Бунга бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади.
Аввал тадбиркорлар учун турли қонунлар, қонуности ҳужжатлар ишлаб чиқиларди. Бўлди, энди у замонлар ўтиб кетди. Энди Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади ва ҳамма ҳужжатлар шу кодексда мужассам бўлади.
Давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади.
Тиббиёт соҳаси рақамлаштирилиб, телемедицина йўлга қўйилади.
Аҳолига энг яқин ўрта бўғин тиббиёт ходимлари – ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини оширишга алоҳида урғу берамиз.
Олис ҳудудларда иш бошлайдиган врачларга 30 млн сўмдан ёрдам пули ҳамда хизмат уйлари берилади.
Юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилинади.
Президент 30 июлни Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этди.
Биз барчамиз “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда, фидокорона меҳнат қилиб, ўз орзу-мақсадларимизга, иншооллоҳ, эришамиз.

Президент Мурожаатномасини ҳаяжон билан тингладик, бу шунчаки, чақириқ эмас, балки, ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма эканлигини чуқур дилдан ҳис этдик.
Президентимизнинг чақириғига жавобан лаббай деб, ватанимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга елкадош бўлиб, билим ва тажрибамизни сарфлаб, юртим равнақига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Ф.Сохибов
Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис

Print Friendly, PDF & Email