«Бўстон» оромгоҳида ёз ўтмоқда соз

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти қошида фаолият юритаётган замонавий, янги, барча талабларга жавоб берадиган ва қулайликларга эга бўлган 100 ўринли  «Бўстон» болалар соғломлаштириш оромгоҳи 2020 йил ёз мавсумини бошлади ва карантин талабларига риоя этган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

   

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, оромгоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусга кўра, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама маънавий етук, баркамол шахс сифатида вояга етказиш ва уларни комил инсон қилиб тарбиялашда ҳамда ёз мавсумида маданий дам олишларини ташкил этиш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш каби муҳим вазифалар ижросини таъминлаш учун барча шароитлар мужассам.

Бир сўз билан айтганда ушбу оромгоҳ жамият ишчи-ходимлари ва вилоятда истиқомат қилаётган аҳоли фарзандларининг ёз мавсумида мароқли дам олишларини ташкил этиш имконини беради.

Print Friendly, PDF & Email