КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ V МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

  Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг V Мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни ва уни амалга оширишдаги вазифалар ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмасининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

  Хусусан, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунни амалга ошириш борасида барча бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

   Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида 2019 йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталинар экан, жумладан, Жамоа келишувлари ва шартномалари воситасида ходимларнинг даромадлари оширилишига, улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилишига кўмаклашиш борасидаги ишлар натижадорлигини юксалтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

   “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Республика Кенгаши ўртасида 2018-2020 йиллар учун, “Ўзфармсаноат” ассоциацияси ва Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган тармоқ (тариф) келишувлари бозор муносабатлари шароитида ижтимоий шериклик асосида тармоқ меҳнаткашларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоялашни янада кучайтириш мақсадида 2020 йил учун асосий вазифалар белгилаб олинди.

 “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш доирасида жамоа шартномалари орқали кам таъминланган оилалар вакиллари, пенсия ёшига етган ходимлар, ишламайдиган пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

Тармоқ тизимидаги корхоналарда 2019 йил давомида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида қуйидаги ишлар олиб борилди. Жумладан:

  кам таъминланган 1124 нафар ёш оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун 479 млн. 310 минг сўм;

 4186 кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 1 млрд. 464 млн. 381 минг сўм сарфланган;

 олий ўқув юртларида тахсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим 135 нафар талабаларга ўқув шартнома пуллари қисман тўловини амалга ошириш учун 485 млн. 421 минг сўм;

  386 нафар ходимларнинг сафарбарлик заҳирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан фоизсиз ссудалар бериш учун 1 млрд. 365 млн.   сўм;

  47 нафар ногирон фарзандларини парвариш қилаётган оналар ёки оталарга моддий ёрдам кўрсатиш учун 51 млн. 998 минг сўм маблағ ажратилган.

  Бундан ташқари, аҳолининг турли тоифаларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш касаба уюшмалари ташкилотларининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

   

  Жумладан, ҳисобот даврида:

  912 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш учун 482 млн. 400 минг сўм;

   1163 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш учун 452 млн. 420 минг сўм;

  ишламайдиган 4375 нафар пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш учун 560 млн. 519 минг сўм маблағ ажратилган.

  Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 692 нафар ёш оналарга моддий ёрдам учун 568 млн. 029 минг сўм ажратилган.

   Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 74 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилашни жорий этиш тадбирлари бажариб келинган.

 

   Мажлис давомида шунингдек, ҳисобот даврида касаба уюшмалари Республика кенгаши фаолиятининг бошқа устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама этилди.

   Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email