Тармоқ тизимидаги “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг катта мажлислар залида “ТЕМП-2019” Тошкент Халқаро форумига бағишланган учрашув ўтказилди.
Жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ижтимоий шериклар ҳамкорлигида ўтказилган Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП-2019” Тошкент халқаро Форуми барча иштирокчи ёшлар қалбида катта таассурот қолдирди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Форум доирасида ўтказилган ҳар бир тадбир 20 та давлатдан ташриф буюрган касаба уюшмалари 120 га яқин ёш мутахассислари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашиш ҳамда дўстлашиш имкониятини берди. Бу ўз навбатида келгусида халқаро миқёсда касаба уюшмалари фаолиятига ёш кадрларни кенг жалб қилиш имкониятини яратди. Биз Касаба уюшмалари ёшлари бир ҳафта давомида ҳам форум иштирокчиси, ҳам ташкилий гуруҳ аъзоси сифатида конференция ва тадбирларда бевосита иштирок этиш орқали жараённи кузатиш имкониятига эга бўлдик. Ушбу тадбир ёш мутахассисларнинг мулоқоти ва таълим олишида муҳим аҳамият касб этди, тадбир доирасида биз ёшлар ўқиш ва етакчиликнинг ўзига хос мактабини ўтадик.
Айни дамда форумнинг асосий илгари сурилган ғояларидан бири бошқа давлат вакилларини Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳатлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлиб, бу ўз навбатида юртимизда туризмни кенг ривожланишига хисса қўшишдан иборат эди.
Форум тадбирлари жамият муаммоларини чуқур англаш кўникмаларини ривожлантиришга, уларнинг жамоавийлик, бирдамлик ва масъулиятлиликка асосланган ноодатий ечимларини топишга хизмат қилди.
Айни вақтда Халқаро форумнинг иштирокчиси сифатида бошланғич ташкилотлар ёшлари билан учрашувлар ўтказилиб, форум таассуротлари билан ўртоқлашяпмиз. Мақсадимиз учрашувлар ўтказиш орқали ёш ишчи-ходимлар ўртасида Касаба уюшмалари фаолиятини тарғиб қилиш, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот бериш ва энг муҳими касаба уюшмалари тизимида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фаол ёшларни маънан қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Шунингдек, учрашувда “ТЕМП-2019” Тошкент Халқаро форумининг ташкил этиш учун кўрилган катта тайёргарлик, тантанали очилиш маросими ва аъло даражада ўтган маданий тадбирлар, Ўзбекистон номини улуғлаб давлат байроғини юксакларга кўтариб келаётган халқаро миқёсдаги спорт усталари билан учрашувлар ҳақида ҳамда форум иштирокчилари учун Тошкент шаҳрида ташкил этилган тадбирлар ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.
Учрашув ёшларнинг саволларига бой ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: