Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхоналар касаба уюшмаси қўмитаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия раисларининг малакасини ошириш бўйича жорий йилнинг 21-25 январь кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги хавфсизлиги, соғлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини янада самарали амалга ошириш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратилишида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва уларнинг олдида турган муҳим вазифалар ижросини самарали йўлга қўйишдан иборат.
Ўқув машғулотлари давомида маърузачилар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар”, “Ўзбекистонда диний бағрикенглик, виждон эркинлиги ва миллатлараро тотувлик”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг роли”, “Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнатни муҳофаза қилиш комиссиясининг меҳнат муҳофазаси ҳолатларини текшириш бўйича вазифалари, меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш”, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ходисалар ва аварияларни олдини олиш тўғрисида”, каби мавзуларда маърузалар ўқилди.
Ўқув дастури режасига асосан маданий тадбир ташкил этилди. Тингловчилар Тошкент бўйлаб саёҳат қилиб мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар ҳамда Ўзбек Миллий Академик драма театрига ташриф буюрдилар.
Ўқув сўнгида 40 соатлик ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида тингловчиларга гувоҳномалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: