Сўнгги йилларда тармоқда кўплаб янги ишлаб чиқаришлар барпо этилиб янги иш ўринлари ташкил қилинишига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бунга мисол қилиб “Самарқанд NPK“ МЧЖ, “Максам-Чирчиқ” акционерлик жамиятидаги “Паст зичликдаги аммиакли селитра”, “Навоийазот” акциядорлик жамияти таркибидаги “Суюқ ҳолдаги комплекс ўғитлари” ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.
Шулар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декбрдаги ПҚ-2269 ва 2017 йил 28 августдаги ПҚ-2397-сонли қарорлари ижроси юзасидан Ангрен Эркин иқтисодий зонаси таркибида қуввати йилига 100 минг погон метр конвейер ленталари, 200 минг дона қишлоқ хўжалик техникалари ва 3 миллион дона автомобиллар учун шиналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қуриб битказилиб, ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш қувватларини синаш ва маҳсулотларни сертификатлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда Масъулияти чекланган жамият кўринишидаги “BIRINCHI REZINA ZAVODI” корхонасида 480 нафар, шулардан 68 нафари хотин-қизлар иш фаолиятларини олиб бормоқдалар. Корхона тўла қувватларда ишлаганда жами 1119 нафар фуқаролар иш билан таъминланади.
Тармоқ касаба уюшмаси таркибига қабул қилинган ушбу корхонага Республика кенгаши раиси Мавжуда Халилова ва раис ўринбосари Саидоқил Тўхтаевлар ташриф буюриб, корхона раҳбарияти, цех ва ишлаб чиқаришлар фаолияти билан танишиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлар ўтказдилар. Шунингдек, ишчи-ходимлар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларга яратилаётган хавфсиз меҳнат шароитлари, уларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоялаш, бўш вақтларини самарали ўтказиш бўйича раҳбарият ва касаба уюшмаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилдилар.
Ташрифнинг мазмунли ўтишида меҳмонларга корхона раҳбарининг ишлаб чиқариш бўйича муовини И. Умаров, касаба уюшма қўмитаси раиси в.в.б. Ж. Абдалиев ва хотин-қизлар комиссияси раиси А. Шокировалар яқиндан кўмаклашдилар.
Ташриф якунида касаба уюшма фаолиятини ташкил қилиш, уни тарғиб қилиш ва бошқа йўналишлардаги ишларни тўғри ташкил қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: