Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви ўртасидаги ““Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг май ойида соҳа тизимидаги ёшлар ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловининг биринчи босқичи ўтказилди. Танловнинг республика босқичида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлардан 1-босқич ғолиблари бўлган 10 нафар ёш кимёгар ўз ихтирочилик ишлари тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Мазкур танловни ўтказишдан асосий кўзланган мақсад ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёш ходимлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, ёшларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга татбиқ этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ёшларнинг фаоллигини оширишдан иборат.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кўрик-танловнинг биринчи босқичида кўплаб иқтидорли ёшлар ўз билимлари ва иқтидорларини намоён этдилар.
Танловда ёш мутахассисларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилган янги лойиҳалари, уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлигини оширишдаги аҳамияти, ёш мутахассислар инновацион ишланмаларининг Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси асосий мезонлардан бири бўлди. Шунингдек, ёш мутахассислар томонидан амалга оширилаётган илмий изланишларнинг долзарблиги ҳамда уларнинг республикамиз илм-фани, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳими танлов орқали ёш мутахассислар ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.
Қизғин тақдимот ва мунозараларга бой ўтган кўрик-танлов якунига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-ўринга “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Ёриев Хотам Рустамович, 2-ўринга “Фарғонаазот” АЖ Илмий ривожлантириш бошқармасининг ташаббус гуруҳи етакчи мутахассиси Мадаминов Отабек Машрабжон ўғли ва иккита 3-ўринга эса “Максам-Чирчиқ” АЖ Катализтор цехи бошлиғи Алиев Арсен Рафик ўғли ва “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ Янги инновацион ғоялар ва технологиялар хизмати инновация бўйича муҳандиси Пўлатов Муродулла Саломатовичлар муносиб деб топилдилар.
Ғолиб ва совриндорлар Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Барча иштирокчиларга рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: