“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси ва Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида “Давлат хизматлари маркази тадбиркорлар ва фуқаролар хизматида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад давлат хизматларининг ҳар бир тури “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра, ваколатли давлат органлари, ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштирилаётганлиги юзасидан фуқаролар ўртасида тушунтиришлар олиб боришдан иборатдир.
Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан бугунги кунда мазкур марказлар томонидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, лойиҳа ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга, якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)га рухсат бериш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш каби хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилганлиги ва бу борада хизматлар такомиллаштирилиб борилаётганлиги ҳақида гапириб ўтдилар.
Давра суҳбати давомида ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: