Тармоқ тизимидаги “Резинатехника маҳсулотлари заводи қурилиш бўйича дирекцияси” МЧЖда келажакда малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда коллеж ўқувчиларини амалиёт ўташлари учун муносиб шароит яратиш, амалиёт даврини унумли ва мазмунли ўтишини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда бу фаолият амалга ошириб келинмоқда. Амалиётни самарали олиб бориш мақсадида раҳбарият ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси томонидан мунтазам назорат олиб борилмоқда.
Ҳар бир амалиётчига малакали ишчи-ходимлардан амалиёт раҳбари бириктирилган бўлиб, цех ходимлари, смена мастери ҳамда бўлим бошлиқлари томонидан ўқувчиларга амалиёт ўтаётган цехи ҳақида, қолаверса ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатадиган ускуналар тўғрисидаги зарур бўлган маълумотлар билан таништирилиб борилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан корхонада амалиёт ўтаётган битирувчиларга мастер-класслар ўтказилди.
Амалиёт сўнгида корхона масъуллари томонидан ўқувчилар олган амалий кўникмалари юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, уларга келгуси фаолиятларида зарур бўлган маслаҳатлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: