Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтида институт ректори ва институт касаба уюшмасининг “2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш юзасидан қўшма тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга татбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик–танлови ўтказилди.
Танловда ҳакамлар ҳайъати раиси ТКТИ ректори Ш.А.Муталов, раис ўринбосари – Илмий ишлар бўйича проректор Р.И.Адилов, аъзолар:Ўқув ишлари бўйича проректор Т.Т.Сафаров, ўқув бирлашма бошлиғи профессор Р.С.Сайфутдинов, профессорлар – Ш.П.Нуруллаев, А.Сиддиқов, О.С.Максумова, “Хорижий тиллар” кафедраси мудири Ш.Р.Адилова, институт ХҚҚ раиси, доцент Л.А.Исмаилова, институт касаба уюшмаси раиси М.Х.Қораходжаева ва танлов иштирокчилари қатнашдилар.
Институт касаба уюшма раиси М.Х.Караходжаева йиғилиш иштирокчиларидан “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танлови Низомига асосан ҳужжатлар қабул қилиб олинганлигини маълум қилди ва ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг тақдимотлари тингланди ва савол-жавоб ўтказилди.
Айниқса, ёш мутахассисларнинг компьютер саводхонлиги, хорижий тилларни билиши, ҳуқуқий саводхонлиги, маънавий-маърифий соҳадаги ютуқлари, чоп этилган илмий мақолаларининг долзарблиги, жамоат ишларидаги фаолияти, институт касаба уюшмаси фаолиятига қўшган ҳиссаси каби масалаларга алоҳида эътибор берилди.
Ҳайъат аъзолари томонидан «Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” иштирокчиларга қўйилган баллар натижасига кўра, “НМКТФ маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Абдурахимова Азиза Уразалиевна 1-ўрин, ЁОБКТФ ООТС кафедраси катта ўқитувчиси Ўринов Улуғбек Комилжонович 2-ўрин ва НМКТФ СМ ва НМТ кафедраси ассистенти Нам Татьяна Олеговна 3-ўрин ғолиби деб топилдилар. “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови ёш мутахассислар учун янги имкониятлар эшигини очиб беришига ишонамиз.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: