«Кимёгарлар куни» касб байрами нишонланди

Бош саҳифа

«Қўнғирот сода заводи» унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан «Кимёгарлар куни» байрами Элобод посёлкаси майдончасида кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Байрам тадбирини Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов, Қўнғирот тумани «Нуроний» жамғармаси бошлиғи А.Нурыллаев,  корхона қурилишида иштирок этганлар номидан Ж.Турсынбеков, «Қўнғирот сода заводи» УК бош директори А.Рамбергенов тадбир иштирокчиларини байрам билан табрикладилар. Корхонанинг устоз ходимлари, нафақадаги қариялар ва маданият вакиллари иштирок этган байрам учрашувида 30 нафар корхона қурилишида қатнашган ва корхонада ишлаб нафақага чиққан ходимлар Қўнғирот сода заводи эсдалик нишони ва касаба уюшмаси томонидан совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, Корхонада кўп йиллардан буён халол ва самарали меҳнат қилаётган 20 нафар ходимларга касаба уюшма қўмитаси томонидан «Фахрий ёрлиқ» ва пул мукофотлари берилди.

 

 

Байрам олди корхона ходимлари ўртасида спортнинг «Футбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар топширилди.

Байрам тадбири давомида «Қувноқлар ва зийраклар» корхона ёшларининг кулги шоуси ва Республика халқ артистлари иштирокида байрам концерти ташкил этилди.

Байрам муносабати билан байрам дастурхони ёзилди ва ош берилди.

Print Friendly, PDF & Email