Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг раислари ва ташкилий ишлар бўйича мутахассислари учун ўқув бўлиб ўтди.
“Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш” мавзуида ташкил этилган ўқувда тингловчилар тармоқ касаба уюшмаси Қурултойида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, ижтимоий шериклик асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш каби йўналишлар бўйича малакаларини оширдилар.
Жумладан, ўқув режаси асосида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар”, “Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари”, “Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) моҳияти, киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида” ва “Ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш” каби мавзуларда маърузалар тингладилар.
Ўқув давомида тингловчиларга тармоқ тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилотлардан бири бўлган “Максам-Чирчиқ” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти яқиндан таништирилди.
Маданий-маърифий тадбирлар доирасида тингловчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи ташкил этилди.
Ўқув сўнгида якуний тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказининг даражали гувоҳномалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: