Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Бош саҳифа

       Юртбошимиз ташаббуслари билан юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинган 2017 йил жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларга бой бўлди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси бугун жамиятимиз ҳаёти ва халқимиз турмушидаги ижобий ўзгаришларда намоён бўлмоқда.

         Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 23 декабрь куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбирда мазкур йўналишлардаги тизимли ишлар ҳамда уларнинг натижалари алоҳида таъкидланди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш доирасида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётининг мутлақо янги босқичини бошлаб бергани эътироф этилди.

         Амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар, шунингдек, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган эътибор натижасида халқимизнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги ортиб бормоқда.

       “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбирда бир қатор номинациялар бўйича кўрик-танловлар ғолиблари муносиб  тақдирландилар.

          Таъкидлаш лозимки, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни  эътироф этиш ва рағбатлантириш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

      Тантанали тадбир давомида  “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик – танловида ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалар йўналишидаги корхона, ташкилот ва муассасалари ҳам тақдирланди. Жумладан, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийазот” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фахрли 1-ўринга лойиқ кўрилди ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланди.  

 

         -Бу мукофот нафақат менга, балки бутун бир жамоамизнинг қилган меҳнатига қаратилган эътибор ва эътирофдир. Эндиликда фаолиятимизни янада кучайтириш йўлида бор кучимиз билан меҳнат қиламиз,-деди  “Навоийазот” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродов.   

Шуни ҳам қайд этиш зарурки, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг равнақи йўлидаги ишларда муносиб ҳисса қўшаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган касаба уюшма фаолларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирлаш анъанага айланган. Жорий йилда ҳам касаба уюшмаларининг  25 нафар фаоллари мазкур нишон билан тақдирланишга муносиб деб топилди.

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Ўзкимёлойиҳа” АЖ касаба уюшмаси қўмита раиси Трушина Галина Герасимовна ҳам узоқ йиллар давомида фидокорона қилган меҳнатлари самараси “Эҳтиром нишони” билан  тақдирланди.

Тантанали тадбир иштирокчилари учун таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури намойиш этилиб, она Ватанимиз тараннум этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email