САЙЁР ҚАБУЛ – САМАРАЛИ УСУЛ

Бош саҳифа

Тармоқ касаба уюшмаси томонидан корхона ва ташкилотларда ўтказаётган сайёр қабуллари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда.

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бу эзгу мақсадлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилингани ҳамда тармоқ касаба уюшмаси йил дастурида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, дастурга унда белгиланган йўналишларнинг барчаси одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжлари, фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, меҳнаткашлар билан бамаслаҳат амалга оширилиши ғояси сингдирилган.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси М.Халилованинг “Аммофос-Максам” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган сайёр қабулида меҳнаткашлар билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва жойлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган меҳнаткашлар билан юзма-юз мулоқот ўтказилган сайёр қабулда тармоқ касаба уюшмаси мутахассислари, корхона бошқарув раиси Баходир Садиков, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича вакиллар, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳолини диққат билан тинглаб, уларда норозилик кайфиятини келтириб чиқарган ҳолатларни корхонанинг мутасадди рахбар вакиллари, масалага дахлдор цех рахбарлари, касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди.

Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

– Уч минг нафардардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилаётган корхонамизда ҳар бир мурожаатга жиддий ёндошамиз ҳамда масъулиятни сезамиз – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Николай Авдеенко. – ташкил этилган сайёр қабул якуний эмаслигига аминман.

– Раҳбарларимизни халқ дарди билан яшаш, қувонч ва ташвишларига шерик бўлишга даъват қилаётган Президентимиздан жуда миннатдормиз, – дейди корхона бошқарув раиси Баходир Садиков. – ушбу қадуллар натижасида корхонанинг мушкул холатлари ўз ечимини топади.

Сайёр қабулда ойлик маошларининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат мухофазаси ҳолатлари, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Шу маънода айтганда, тармоқ касаба уюшмаси томонидан халқ билан мулоқот ва сайёр қабулаларни ўтказиш амалиёти жорий қилиниб, корхона ва ташкилотларга барча масъул ходимлар бириктирилди.

Ушбу мулоқот ва қабулларда халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётган, долзарб масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоли масалларни қонунан ҳал этилишишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний, адолатли, холис ва тўлақонли ҳал қилиш, бу борадаги мавжуд талабларни билиш, тўғри қўллаш, нафақат давлат органлари ва мансабдор шахслар, балки ҳар бир фуқаро учун ғоят зарурдир.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan