ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ

Бош саҳифа

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа ҳисобланади. Бу борада Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳит мухофазаси бўлими бошлиғи – бош мутахассис лавозимида ишлаб келган Жалилов Раззоқ Самадовични ишга тиклашда амалий ёрдам бериш юзасидан шикоят хати келиб тушди.

Шикоят аризасини ўрганиш жараёнида иш берувчи томонидан меҳнат таътилида бўлган Р.Жалилов билан мехнат шартномасини Мехнат кодексининг 100 моддаси 2 қисми 4 бандига биноан бекор қилганлиги маълум бўлди.

Бу билан маъмурият томонидан Р.Жалиловнинг нафақат қонунда назарда тутилган дам олиш ҳуқуқи, балки меҳнатга оид ҳуқуқи ҳам бузилган.

Меҳнат кодексининг 147-моддасида кўрсатилишича, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Р.Жалилов маъмуриятга бундай розилик бермаган. Ғайриқонуний ҳаракат меҳнат шартномасини бекор қилишга асос эмас.

Бундан ташқари, иш берувчининг 2016 йил 5 сентябрдаги тақдимномаси ўша куннинг ўзида касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишида Р.Жалиловнинг иштирокисиз кўриб чиқилган ва ходимга ўзини ҳимоя қилишга имкон берилмаган. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 101-моддасига мувофиқ, мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги иш берувчининг ёзма тақдимномасини касаба уюшмаси қўмитасида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарор ҳақида иш берувчига ёзма хабар ўн кунлик муддатда маълум қилиниши белгиланган.

Р.Жалиловнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва кафолатлари бузилганлиги муносабати билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Навоийазот” АЖ раҳбари Н.Ё.Жўраевга ходим билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100 моддаси 2 қисми 4 бандига биноан бекор қилиш тўғрисидаги 2016 йил 6 сентябрдаги 2181к-сонли буйруқни бекор қилиб Р.С.Жалиловни аввалги ишига тиклаш таклифини берди.

МКнинг 24-моддасига асосан ушбу таклиф кўриб чиқилиб, Р.Жалиловни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг ҳақ-ҳуқуқи ётибди. Юртимизда шаклланган ҳуқуқ тизими ҳар бир фуқаронинг манфаати тўлақонли ҳимоя қилинишини талаб этади. Зеро, мустақиллик, аввало, ҳуқуқ, инсон манфаатларининг устуворлиги деганидир.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan