ТИНЧЛИК ВА ФАРОВОНЛИК – ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Корхона раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси, ёшлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ишчи-ходимлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барқарор иқтисодий тараққиётга эришиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. Эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштирган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва ушбу қутлуғ байрамни тинч-осойишта ва кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– Корхонамиз ишчи ходимларининг қарийб 70 фоизи ёшлардир, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтияр Аллияров. – Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган замонавий шароит ва кенг имкониятлар самарасида ёшларимиз ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда юксак марраларни забт этмоқда, Ватанимиз шарафини улуғламоқда. Корхонамизнинг 100 га яқин ёш ишчи-ходимлари турли кўринишдаги мусобақаларнинг ғолибларидир. Тадбирда бундай шароит ва имкониятларни орзу ҳам қила олмаган катта авлод вакиллари ёшларга шулар ҳақида сўзлаб берди. Мустақиллик халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқариб, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаш, ҳар кимга ўз истеъдод ва салоҳиятини намойиш этиш имкониятини бергани, навқирон авлод бунинг қадрига етиши, истиқлолимиз, бугунги тинч ва осуда, озод ва фаровон ҳаётимизни асраб-авайлаши, юрт равнақи йўлида фидойи ва буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиши лозимлиги таъкидланди.

 Шунингдек, байрам арафасида касаба уюшма қўмитаси томонидан “Ободлик кунгилдан бошланади” шиори остида корхона ҳудуди ҳамда атрофдаги маҳалаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.

Корхонада меҳнат қилувчи кам таъминланган ва кўп болали оилалар, мехнат фахрийларига, даволанишга мухтож ходимларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Тадбир таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan