Талаб ва таклифлар

Мамлакатимизнинг миллионлаб инсонларига бағри очиқ касаба уюшмаларининг давлатимиз томонидан қўллаб – қувватланиши, кенг халқ оммаси томонидан тан олиниши бизнинг асосий мақсадимиз бўлмиш халқ фаровонлигини оширишга бундан кейин ҳам хизмат қилаверади.

И.А.Каримов

 

КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎЗ ҲИМОЯСИНИ ВА КЎМАГИНИ ТАКЛИФ ЭТАДИ

 

– Касаба уюшмасига аъзо бўлсангиз маданий – маърифий саъвиянгизни ошириш, спорт муссасаларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятларини оширасиз;

– ўтказилган ҳар бир спорт ва маданий тадбирларда, касаба уюшмаси томонидан қимматбахо совғаларга эга бўласиз;

– Сиз ва Сизнинг оила аъзоларингиз касаба уюшмаси ҳомийлигида сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларида дам олиб ўз саломатликларингизни тиклаш имконига эга бўласиз;

– иқтисодий қийналаётган даврингизда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан моддий қўллаб қувватланасиз;

– ҳозирги кунда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимида 90 дан зиёд касаба уюшма ташкилотлари авжуд бўлиб, 55 минга яқин касаба уюшма аъзоларини ўз сафида барлаштирган.

 

КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МАКСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

– меъёрий ҳужжатларни мухокама қилади, улар юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантиради ҳамда тегишли органларга таклифлар киритади;

– ходимларнинг дам олиши, даволаниши ва маданий хордик олишларини ташкил этади;

-ташкилотдаги мехнат шароитини бевосита назорат этишда иштирок этади;

– тармоқ тизимидаги корхона (ташкилот)лар билан бевосита ҳамкорликда ижтимоий – сиёсий, маданий – маърифий ва бошка тадбирларни ташкил этади;

– касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий – иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисидаги шикоят ва аризаларини кўриб чиқади ҳамда уларни ҳимоя қилади.

 

КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎЗ АЪЗОЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲАМДА ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ИФОДАЛАЙДИГАН ВА ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАН ТАШКИЛОТДИР.

 

Касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ вабурчлари:

– касаба уюшмаси органларига ва маъмуриятга ариза ва таклифлар билан мурожат этиш ҳамда қўйилган масалаларга жавоб олиш;

– касаба уюшмасининг маданий – спорт муассасаларидан, юридик ёрдамдан бепул фойдаланиш, касаба уюшмаси маблағларидан моддий ёрдам олиш ва маънавий рағбатлантирилиш;

– санаторий – курортларда, санаторий–профилакторийларда ва дам олиш оромгоҳларида даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар олиш;

– касаба уюшмаси ҳаракатида ҳамда жамоат ишларида фаол катнашиш.

– касаба уюшма уюшма аъзолари ўзининг турли муаммоларини касаба уюшмаси билан имкон даражасида ечиш.

– уасаба уюшмаси бадал тўловларини тўлаб бориш;

– касаба уюшмаси уставида белгиланган бурч ва вазифаларни бажариб бориш.

 

Моддий ёрдам ва санаторияга йўлланмалар олиш учун аризалар ёзиш намунаси:

Аризалар намунаси.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийлар рўйхати.

Print Friendly, PDF & Email