Хотин-қизлар комисияси

ХОТИН-ҚИЗЛАР КОМИССИЯСИ РАИСИ:

Музаппарова Нилуфар Алимжановна

ХОТИН-ҚИЗЛАР КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ:

  • Махкамова Наргиза Закировна – “Ўзкимё-Фарм” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси;
  • Касимходжаева Хурийфа Ашировна – “Максам-Чирчиқ” АЖда КУҚ раис муовини;
  • Салимова Зебунисо – “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” УК хотин-қизлар комиссияси раиси;
  • Бузурукова Мухайёхон Авазхоновна – “Аммофос Максам” АЖ хотин-қизлар комиссияси раиси.

 

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ахборот

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимдаги корхона ва ташкилотлар қошида тузилган хотин-қизлар комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига, ХМТнинг Конвенциялари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставлари, Республика Кенгаши Раёсати қарорларига ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси Низомига, корхоналарда тузилган жамоа шартномаларига таянган ҳолда фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги корхоналарида 55000 нафар касаба уюшма аъзолари бўлиб, булардан 33 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг Хотин-қизлар комиссиялари давлат ва нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, ҳорижий ва қўшма корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқеларини ошириш, ҳуқуқий саводхонлиги доирасини кенгайтириш, жамиятда рўй бераётган туб ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, хотин-қизлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги ишлар кўламини кенгайтириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, Давлат дастурлари, инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг иштирокини янада фаоллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Ўзкимёсаноат” Акционерлик жамияти, “Ўзфармсаноат” Давлат акциядорлик концерни ўртасида тузилган 2015-2017 йиллар учун тармоқ келишувларида Бош келишувдан келиб чиққан ҳолда аёллар учун яна кўпроқ имтиёзлар киритилишига эришилди.

Миллий қонунчилигимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликлари тўла акс этган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хотин-қизларнинг сиёсий ғуқуқлари аниқ белгиланганбўлса, Оила кодексида уларнинг оилавий ҳуқуқлари, Фуқаролик кодексида ҳар бир инсоннинг меросга ворислик ва бошқа ҳуқуқлари, Меҳнат кодексида эса хотин-қизлар меҳнатига оид ижтимоий имтиёзлар кафолатланган. Умуман 100 дан ортиқ меъёрий хужжатлар бевосита аёллар ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шунингдек тармоқда ва тармоқ тизимидаги корхоналарда тузилаётган келишув, жамоа шартномаларда хотин-қизлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар белгилаб берилган.

Бугунги кунда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида жамоа шартномалари билан тўлиқ қамраб олинган.

Тармоқдаги Хотин-қизлар комиссияси томонидан тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш ҳусусиятларини ва уларга имтиёзлар берилишини назарда тутувчи меъёрлар киритилишига эришиш ва улар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бормоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, жамоа келишувлари ва шартномалари асосида хотин-қизларга берилган кафолат ва имтиёзларнинг бажарилиши, аёллар гигиена хоналарини ташкил этиш, хотин-қизларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, иш билан таъминланиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларида, нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўланадиган, масъулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга кўмаклашиш, ҳомиладор аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилган.

Тизимдаги корхоналарнинг жамоа шартномаларига мактабгача ёшдаги фарзандлари бўлган оналарга фарзандларининг мактабга тайёрлаш учун ойида бир кун таътил бериш, фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар унинг тарбияси билан машғул бўлган аёлларга уларнинг аризаларига мувофиқ қисман хақ тўланувчи таътиллар бериш, икки ундан ортик 12 ёшгача фарзанди бўлган ёки 16 ёшгача ногирон фарзанди булган аёлларга 3 иш кунидан иборат бўлган хақ тўланувчи қўшимча таътил бериш, ўн тўрт ёшгача фарзанди (16-ёшгача ногирон фарзанди) бўлган аёлларга ва хомиладор аёлларга ишлаган хақиқий вақтларига хақ тўланган ҳолда уларнинг аризаларига кўра 20 соатдан кам бўлмаган тўлиқсиз иш хафтаси белгилаш, балоғат ёшига етмаган фарзандлари бўлган аёллар учун ойлик иш хақларини сақлаган ҳолда иш хафтасини 1 соатга қисқартириш, икки ёшгача фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёлларга, уларни кун давомийлигидан қатъий назар нафақа тўлаш, ёз мавсумида аёлларга имтиёзли меҳнат таътиллари бериш, мактаб ёшидаги болалари бўлганларга ўқув қуроллари ва дарсликлар харид қилиш учун моддий ёрдам кўрсатиш, аёлларга дам олишлари ва даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар ажратиш, 4 ёки ундан ортиқ фарзадлари бўлган аёлларга ҳар йил бир маротаба моддий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладор аёлларни тиббий хулосага мувофиқ иш хақи камайтирилмаган ҳолда енгил ишга ўтказиш, кам таъминланган кўп болали оилалар фарзандларига бепул йўлланмалар ажратиш ва бошқа кўпгина имтиёзлар киритилиб, бажарилиб келинди.

Хотин-қизлар комиссияларининг асосий мақсадларидан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномаларига хотин-қизларга хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатига муносиб ҳақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини ошириш, маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этиш учун имкониятларини кенгайтирилиши масалалари киритилишига эришиш ва уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда Республика Кенгашининг иштирокини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини амалда намойиш этувчи омилларни кучайтириш, уларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш, хотин-қизлар, айниқса, талаба ва ўқувчи қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишлари, ўз ички имконият ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилишига эришишдан иборатдир.

Тармоқ тизимида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг, хусусан, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган, ногирон аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришда, шунингдек, жазони ўташ жойларидан қайтган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашилмоқда. Тизимдаги корхоналарда ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга квоталаштирилган иш ўринлари касаба уюшмалари томонидан назоратга олинган.

Тармок келишуви ва тизимда корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномалари орқали ходимларга , айниқса аёлларга ижтимоий кўмак берилди. Шунингдек кам таъминланган оила вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, шунингдек, уй жой қурилиши учун ёш оилага жами фоизсиз ссудалар берилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар учун шартнома пуллари қопланди. Тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллар, дарсликлар харид қилинди. Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатилди. Нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиниб белгиланди.

Ҳозирги кунда маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида тармоқ касаба уюшма ташкилотлари зиммасига жуда катта вазифа юклайди. Амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда тизимдаги корхоналарда «Маънавият соатлари» ўтказиб борилди.

Хотин-қизлар орасида турли нохуш ҳолатлар (гиёҳвандлик, жиноятчилик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш, одам савдоси)нинг олдини олиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оила муқаддаслиги борасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тушунтириш ишларини олиб бориш йўлга қўйилган. Айниқса коллеж битирувчилари ўртасида ушбу тадбирлар бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан «Деҳқонобод калий заводи» МЧЖда “Жамоа келишувлари ва шартномалари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзуида 2 кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Хотин-қизлар комиссияси аъзолари, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раислари, Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Жумладан, ҳисобот даврида “Кимё ва фармацевтика саноати соҳасида аёлларининг роли ва иштироки ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига оид истиқболдаги вазифалар”, “Касаба уюшмаларининг устувор вазифаларини таъминлашда хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари”, “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашнинг муҳим аҳамияти”, “Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш – соғлом жамият кафолати”, “Фаол аёллар – корхонанинг таянчи ва мададкори” сингари мавзуларда семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилган.

ХОТИН-ҚИЗЛАР КОМИССИЯСИНИНГ НИЗОМИ

БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР КОМИССИЯЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Print Friendly, PDF & Email