Меҳнатни муҳофаза қилиш – бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат.
Инсон ҳаёт тарзига таъсир қилувчи асосий омиллар қаторида унга яратилаётган хавфсиз ва муайян меҳнат шароитларининг ўрни беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикасида меҳнат сохасига тегишли ушбу ва бошқа саволлар 2016 йилнинг 22 сентябрида қабул қилинган янги тахрирдаги “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун орқали мувофиқлаштирилиши кўрсатиб ўтилган.
«Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан, уни муҳокама қилиш бўйича “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасида давра суҳбати ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Қорақалпоғистон худудий бўлими мутахассислари, корхонанинг цех ва бўлим бошлиқлари, меҳнат мухофазаси бўйича жамоатчи вакиллар, касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Маърузачилар ўз чиқишларида асосий эътиборни ушбу қонун тасдиқланиши муносабати билан касаба уюшмаларининг меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари янада кенгайганлиги ушбу қонуннинг 16, 23-ҳамда 31-моддаларида кўрсатиб ўтилганлиги, ушбу қонуннинг амалга оширилиши вазирлик ва ташкилотлар хамда бюджетдан қўшимча маблағни талаб этмаслиги, унинг янги тахририга халкаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда 7 та янги модда қўшилганлиги, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимини ҳисобга олиб, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича 12 та асосий атама ва тушунчалар киритилганлиги, айникса, меҳнатни мухофаза қилишнинг давлат назорати, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатларининг мониторинг тушунчалари киритилганлиги ҳамда махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмалари белгиланган муддатларда бажарилишини таъминламаган ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ўз вақтида махсус текширишни ташкил этмаган, шунингдек, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг келиб чиқиш ҳолатларини яширишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши юзасидан нормалар киритилганлиги айни муддао бўлганлигини таъкидлашди.
Шунингдек тадбирда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими мутахассислари ушбу конун аҳамияти, иш берувчи ва ходим мажбуриятлари, имтиёзлар, уларни қўллаш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашиб қатнашчилар саволларига тўлақонли жавоблар қайтардилар.