МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВОСИТАЛАРИНИНГ АМАЛДА ҚЎЛЛАНИШИ

Бош саҳифа

Меҳнат муҳофазаси ходимлар учун xавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқариш участкаларида теxникавий, санитария-гигиена шароитларини таьминлаш мақсадида белгиланган стандартлар ва нормативларнинг ишлаб чиқилиши ва уларга амал қилишни таьминлашга оид иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий чора-тадбирлар ўтказиш, меҳнат муҳофазаси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби долзарб вазифалар – ҳар бир иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 22 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида тегишли қонун  ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат бўлган, республикамизда фаолият юритаётган барча корхона, ташкилот ва муассасалар олдига қўйилган энг долзарб вазифалари белгилаб қуйилган.

Шунингдек янги тахрирда,

  • меҳнатни мухофазалашга доир ходимларнинг ҳуқуқлари, меҳнат шартномасини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда меҳнат шароитлари шу жумладан, касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли тўғрисида, шу билан боғлиқ имтиёз ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиниши;
  • ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келганда иш берувчи томонидан дарҳол бартараф этилмагунча ходим иш бажаришни рад этиши мумкинлиги;
  • ходимда касб касаллиги белгилари аниқланган тақдирда маъмурият тиббий хулоса асосида унга ихтисосини ўзгартиргунга қадар ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда бошқа ишга ўтказиши лозимлиги;
  • соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимлар ўз розилиги билан тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатни чекламай ана шундай ишларга ўтказилиши. Бу ҳолда камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда ходимларнинг шундай ишларга ўтказилган кунидан бошлаб, икки ҳафта мобайнида аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши;
  • сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланиши. Башарти, касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш топиб беролмаган бўлса, у ҳолда шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун нафақа умумий асосларда тўланиши;
  • иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиги шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўланиши. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланиши белгиланган.

Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, иш берувчининг ҳуқуқлари билан бирга мажбуриятлари ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, иш берувчи:

– корхонада хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини тратиш;

– ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва йўл-йўриқлар бериш;

– ходимларни бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан ижтимоий суғурта қилиш;

– мажбурий тиббий кўриклардан ўтказиш;

– меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига маблағлар ажратиб бориш;

– белгиланган нормалар бўйича тегишли соғломлаштириш ва профилактик ишларни амалга ошириш;

– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиб бориш ва текшириш;

– алоҳида тоифадаги ходимларга қонунда белгиланган қўшимча кафолат ва имтиёзларни қўллаши ва меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бошқа талабларни бажариши.

Бундан ташқари, мазкур қонунда

  • ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда қоплаш;
  • низоларни ҳал этиш;

меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари белгиланган.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan